АНВАР ПОШО

АНВАР ПОШО (1881.14.6, Истанбул — 1922.4.8, Болжувон) — Ёш турклар инқилобининг фаол иштирокчиси, «Иттиҳод ва тараққий» партияси раҳбарларидан бири. 1903 й. да Истанбул Бош штаб академиясини битирган. 1909—11 й. ларда Берлинда ҳарбий атташе. Туркия, Македония, Кавказ, Германия, Россия, Туркистондаги сиёсий жараёнларда қатнашган. 1908 й. Туркияда давлат тўнтаришига раҳбарлик қилиб, Султон Абдулҳамид II ҳокимиятига чек қўйди, Туркиянинг чет давлатлар томонидан бўлиб ташланишига барҳам берди. 1913 й. янв. да «Ҳуррият ва иттиҳод» партиясини ҳукуматдан четлатди. Талъат пошо ҳамда Жамол пошо билан бирга норасмий учлик тузди, бутун ҳокимиятни ўз қўлига олди. Туркиянинг Германия б-н ҳарбий иттифоқ тузиши ва 1-жаҳон урушига қўшилиши ташаббускори бўлди, бош қўмондон — султоннинг ноиби сифатида урушда турк қўшинларига қўмондонлик қилди. Туркия урушда енгилгач, Анвар пошо аввал Германия, Россияга ва ниҳоят 1921 й. кузида Бухорога келди ва Туркистон истиқлолчилари тарафига ўтганини эълон этди. Большевикларга қарши курашга қўшилган Анвар пошо 1922 й.4 авг. куни кичик бир гуруҳ билан Болжувонга кириб келган қизил қўшинга қарши ҳужум вақтида шаҳид бўлди.

Наим Норқулов, Қаҳрамон Ражабов.