АНАХИТА

АНАХИТА — зардуштийлик динида ободонлик ва фаровонлик маъбудаси. Қад. деҳқонлар ёғингарчилик ва ҳосилдорликни Анахитанинг мўъжизаси деб ҳисоблашган. Қад. ҳайкалтарошлар Анахитани бир қўлида анор ёки олма ушлаб турган аёл шаклида тасвирлаганлар. Археологик қазишмаларда Анахитанинг сополдан ясалган ҳайкалчалари ҳам учраб туради.