АБДУҚОДИР ЧАЛДИВОР

АБДУҚОДИР ЧАЛДИВОР (19 – а. ўрталари — Самарқанд — 1910) — меъмор, гишткор, дурадгор, тоштарош. Самарқанддаги Қози калон, Баланд ҳовуз масжидлари деворини қайта қурган. Хўжа Нисбатдор масжиди, Абдидарун мажмуаси таркибидаги баъзи иморат ва Хўжа Дониёр мақбарасини қуришга раҳбарлик қилган.