АНАНАС

АНАНАС (Ananas) — ананасдошлар (Bromeliaceae) оиласига мансуб ўтлар туркуми (уруғи). 5 — 6 тури маълум. Асосан, Америка қитъасининг тропик ҳудудларида ва Осиёнинг Филиппин, Тайвань о. ларида ўсади. Барглари қалин, узун, ханжарсимон. Экиладиган A. (A. Sativus) Америка ва Тайвандан бошқа жойларда ҳам ўсади. Бу тўрнинг меваси қубба шаклидаги тўп ме-вадан иборат, оғирлиги 2 — 5 кг, туси сарғиш, хушхўр. Ҳўл мева ёки консерва ҳолида истеъмол қилинади. Баъзи турларининг баргларидан ипаксимон нозиқ толалар ҳам олинади.