АНАМОРФИРЛАШ

АНАМОРФИРЛАШ (юн.

Anamorphoo — ўзгартираман) — объект тасвирининг конфигурациям (ўлчамлари, шакли)ни оптик ёки бошқа усулда ўзгартириш. Анаморфирлаш махсус оптик системалар ёрдамида, шу билан бирга жисм ёки текисликларни қиялаштириш йўли б-н амалга оширилади. Анаморфирлашда цилиндрик линзалар, оптик кўзгулар, понасимон шишалар ва б. оптик мосламалардан фойдаланилади. Тасвирнинг ўзаро перпендикуляр йўналишдаги чизиқли катталаштиришлари нисбати Анаморфирлаш коэффициенти дейилади. Тасвирни горизонтал ёки вертикал йўналишларда бир текис сиқиб ёки чўзиб Анаморфирлаш (айниқса, кинотехникада) кенг тарқалган. Оддий киноплёнкага горизонтал текисликда сиқилган тасвир туширилиб, уни эк-ранда проектор орқали кўрсатилганда, ёйиш йўли билан томонларининг ўлчамлари нисбати 2,35:1 бўлган тасвир ҳосил қилиниши мумкин. Бундай ўзгартиришлар, одатда, махсус мос-лама ёрдамида амалга оширилади. Экран текислигини қиялатиб Анаморфирлаш расмни қоғозга туширишда ва матбаада қўлланилади.