АНАЛИТИК ЧАТИШТИРИШ

АНАЛИТИК ЧАТИШТИРИШ, таҳлилий чатиштириш — биринчи авлод дурагайларини рецессив гомозиготали ота-она формалар билан чатиштириш; беккросснинг бир кўриниши. Шунингдек, Аналитик чатиштиришдан генетика-селекция тадқиқотларида бошланғич мате-риалнинг генотипини тахлил қилишда, кроссинговер — бириккан (туташган) генлар рекомбинацияси фоизини аниқпашда ҳам фойдаланилади.