АНАЛИТИК ТИЛЛАР — тиллар тури. Грамматик маънолар (сўзлар муносабати) шакл ясовчи аффикслар ёрдамида эмас, балки ёрдамчи сўзлар, сўз тартиби ва интонация воситасида ифодаланади. Инглиз, француз, испан, янги форс тиллари Аналитик тиллар ҳисобланади. Шунингдек, Ҳинд-Европа оиласидаги бошқа тилларда ҳам уларнинг аломатлари мавжуд. Яна қ. Синтетик тиллар.