АНАДИРЬ ҚЎЛТИҒИ

АНАДИРЬ ҚЎЛТИҒИ — Беринг денгизининг шим.-ғарбий қисмидаги қўлтиқ. Чукотка я. о. ва Осиё материги оралиғида. Денгиздан кираверишда эни 400 км. Уз. 278 км. Чуқ. 105 м гача. Анадирь қўлтиғига Анадирь дарёси қуйилади. Соҳилида Анадирь порти бор.