АНАДИРЬ ЯССИТОҒЛИГИ

АНАДИРЬ ЯССИТОҒЛИГИ — РФ нинг шим.-шарқидаги ясситоғлик. Магадан вилояти Чукотка мухтор округида. Анадирь дарёсининг юқори оқими ва унинг ирмоғи Юрумкувеем ҳавзасида. Уз. 400 км га яқин, эни 130 км (Қутб доирасида). Мутлақбал. 800—1100 м, жан.шарқида Шчучий ва Осиновский (1221 м гача) тизмалари энг баланд тизмалардир. Юзаси текис. Гилли сланец, қумтош, оҳактош, базальт, андезит ва дацитлардан таркиб топган. Кўп қисми тоғ тундраси ва бута тундраси билан қопланган.