АН ҒЎЗА НАВЛАРИ

АН ҒЎЗА НАВЛАРИ — Ўзбекистон ФА Ўсимликлар экспериментал биол. си ин-тида яратилган ўрта толали ғўза навлари. «АН» индекси русча «Академия наук» («Фанлар Академияси») сузларидан олинган. Бу гуруҳдан р-нлаштирилган навлар: АН-402 — ёввойи Мексика ғўзасини радиофосфор эритмасида ишлаш усули билан чикарилган (1974; Н. Назиров, Ф. Жониқулов, Ҳ. Қамбаров, Ж. Дадажонов). 1978 й. дан р-нлаштирилган. АН-Боёвут 2 — Тошкент 1 нави популяцияси таркибини ажратиш усули билан яратилган (С. С. Содиқов). 1983 й. дан р-нлаштирилган. АН-Самарқанд — 108Ф ва АН-401 навларини дурагайлаб яратилган (1974; О. Жалилов, Н. Назиров, С. Т. Тўхлиев, Д. М. Бобоев). 1980 й. дан р-нлаштирилган. АН-410 — Тошкент 1 ва АН-401 радиомутант навини чатиштиришдан олинган авлодни якка танлаш усулида чиқарилган (Ж. Дадажонов). 1991 й. дан р-нлаштирилган. АН-510 — АН-505 ва СЛ-2366 навларини чатиштириш йўли билан яратилган (Д. Аккужин, П. Я. Попова, Р. Н. Нурматов). 1991 й. дан р-нлаштирилган. АН — Ўзбекистон 3—АН-Ўзбекистон 1 ва 108-Ф навларининг таби-ий дурагайланиши ҳамда қайтақайта якка танлаш усули билан яратилди (Н. Р. Фақиров, И. Н. Одилхужаев, 1976). 1980 й. дан р-нлаштирилган.

Бу ғўза навларининг ҳосил шохлари 1 — 1,5 типли. Бир кўсакдаги пахта вазни 5,0—8,5 г. Вегетация даври 125—135 кун. Вертициллёз вилтга чидамли, толаси оқ, 35—38% тола беради. Толаси 4-типга мансуб. Султонмурод Наримов, Фазлиддин Саъдуллаев.