АМФИБОЛИТ

АМФИБОЛИТ — метаморфлашган ўртача донадор тоғ жинси. Аксари амфиболлар, плагиоклазлар ва қўшимча минераллардан таркиб топган. Ранги қора, тўқ яшил. Амфиболит метаморфизм натижасида ўрта ва асосли магматик жинслар ва қисман баъзи бир чўкинди жинслардан пайдо бўлади. Ўзбекистонда Бухоро ва Фарғона вилоятларидаги тоғларда, айниқса, Қорақалпоғистондаги Султон Увайс тоғларида кўп учрайди. Қора рангли турларидан безак буюмлар ясашда ва бинокорликда қоплама безак материали сифатида фойдаланилади.