АМФИБЛАСТУЛА

АМФИБЛАСТУЛА (юн. amphi – яқинида, ёнида ва бластула) — айрим оҳакли булутсимонларнинг бластулага ўхшаш личинкаси. Амфибластуланинг анимал ва вегетатив қутбларидаги ҳужайралари бирбиридан кескин фарқ қилади. Амфибластула булутсимонлар паренхимасида ривожланиб, сув ўтказувчи найчалар орқали ташқарига чиқади, сув тубига ёпишиб, ёш булут — олинтусни ҳосил қилади (қ. Личинка).