АМУЛ

АМУЛ — Чоржўй ш. нинг тарихий адабиётларда 15-а. охиригача бўлган номи. Амул номининг келиб чиқиши номаълум. «Аму» атамаси Чоржўй яқинидан оқиб ўтадиган дарё — Амударёда сақланиб қолган. Мозандарондаги энг қад. шаҳарлардан бири ҳам Амул деб аталган. Уларни фарқлаш учун ўша даврларда Амулни «Амули Соҳил», «Амули Жайхун», «Амули Замм», «Чўл Амули» дейилган.