АМПУЛА

АМПУЛА (лот. ampulla — шиша идиш) — 1) най шаклидаги турли аъзоларнинг пуфакка ўхшаш кенгайган қисми. Mac, умуртқали ҳайвонларда тўғри ичакнинг кенгайган қисми;

2) тери остига, мускул орасига, венага юбориладиган суюқ дориларни, шунингдек зардоб, вакцина ва биопрепаратларни стерил ҳолда сақлаш учун кавшарлаб беркитиладиган шиша идиш;

3) қад. римликларда — суюқлик сақланадиган хум ёки шиша идиш.