АМПИР

АМПИР (франц. empire — империя) — меъморлик ва безак санъатида 19-а. бошларида вужудга келган ҳамда классицизм ривожини ниҳоясига етказган услуб. Шаклларнинг маҳобатлигига, бе-закларнинг жозибадорлигига (нишон, нақшларда) эришилди. Қад. Рим, Юнонистон ва Миср бадиий меросига таянган ҳолда, янги мавзулар билан ривожлантиришда давлат ва ҳарбийлар қудратининг рамзи бўлиб хизмат қилди. Ампир услуби биринчи марта Франциянинг Наполеон I империяси даврида шаклланди (мас, Парижда ҳоз. де Голл майдонидаги Зафар тоқи, 1806—37; меъмори Ж. Ф. Шальгрен). Унда Наполеон ҳарбий диктатурасига суянган буржуа доираларининг ғоялари ва эстетик қарашлари ифода эттирилган.

Ўзбекистонда С. Полупанов, А. Сидоров, В. Архангельский, А. Шчусев, М. Булатов, Ампир Бобохонов каби меъморлар ижодида (мас, Тошкент ш. даги Навоий театри, 1940 ва б.) А. услуби ўз ифодасини топган.