АМОРТИЗАТОР (франц. amortiz — кучсизлантириш, юмшатиш) — машиналар (автомобиль, самолёт ва б.) ва иншоотлардаги титрашлар ҳамда зарбий кучлардан ҳимоя қилиш учун зарбларни юмшатувчи қурилма. Амортизатор ларнинг механик (пружиналар, торсионлар, резиналар), гидравлик, пневматик хиллари бор. Машиналарда рессоралар, буферлар, қурилиш конструкцияларида пойдевор тўшамалари ва б. ҳам Амортизаторлар жумласига киради.