АМОРИЙЛАР

АМОРИЙЛАР, амурру — Қад. Арабистондан чиққан сомий қабилалар. Мил. ав. 24—16-а. ларда Сурия даштларида яшаган. Аморийлар мил. ав. 2024 й. эламийлар б-н биргаликда Ўрнинг III сулоласи давлатини тор-мор келтириб, мил. ав. 1894 й. Бобилни босиб олиб тарихда муҳим ўрин тутган подшоликка асос солган. Кейинчалик Икки дарё оралиғи, Сурия, Фаластиннинг маҳаллий аҳолиси билан аралашиб кетган. Мил. ав. 1-минг йилликдан Аморийлар ерлари Сурия деб атала бошлаган.