АМНИОТАЛАР

АМНИОТАЛАР (Amniota) — эмбриони атрофида муртак парда, шу жумладан амнион ҳосил қиладиган юксак умуртқалилар. А. га судралиб юрувчилар, қушлар ва сут эмизувчилар киради. Эмбрионининг қуруқликка қўйиладиган тухуми ичида ёки она организмида ривожланиши билан Амниоталар анамниялар (тўгаракоғизлилар, балиқлар, сувда ва қурукликда яшовчилар)дан фарқ қилади.