АМНЕЗИЯ

АМНЕЗИЯ (юн. а — инкор қўшимчаси ва mneme — хотира, эс) — хотиранинг бузилиши; бўлиб ўтган воқеа ва кечинмаларни эслай олмаслик ёки чала эслаш. Бош миянинг шикастланиши, тутқаноқ, қаттиқ руҳий изтироб ва б. са-баб бўлади; А. нинг қуйидаги турлари фарқ қилинади: антероград Амнезия — одамнинг руҳий касалликка учрагандан кейинги ҳодисаларни эсда сақлай олмаслиги; авжланувчи Амнезия — хотирада ҳеч нарса крлмаслиги; ретроград Амнезия — одамнинг касал бўлишидан илгариги ўтган ҳодисаларни унутиши; фиксацион Амнезия — айни вақтдаги, шунингдек яқин кунларда бўлиб ўтган ҳодисаларни хотирада сақпай олмаслик ва ҳ. к.