АММОНИТЛАР

АММОНИТЛАР — аммоний нитрат, қаттиқ ёқилғи ва портловчи қўшимчалар аралашмасидан иборат портловчи модда. А. бир неча хил бўлади — аммоналлар, аммотоллар, динамоннлар ва б. А. портловчи модда сифатида ишлатилади. Шунингдек мина, бомба, ўқдорилар тайёрлашда қўлланилади.