АММОНИЙ НИТРАТ

АММОНИЙ НИТРАТ, аммиакли селитра — рангсиз, кристалл модда, гигроскопик. Зичлиги 820 кг/м3. Суюкланиш т-раси 169,6°, сувда яхши эрийди, бунда иссиқлик ютилади (1 г туз 1 г сувда эриганда т-ра 15 дан —10° гача пасаяди). Аммоний нитрат суюлтирилган нитрат кислотага аммиак таъсир эттириш йўли билан олинади. МДҲ мамлакатларида А, Б ва В маркалари ишлаб чиқарилади. А, Б маркаси саноатда портловчи моддалар (аммонитлар) тай-ёрлашда ишлатилади. Аммоний нитратнинг В маркаси кўпроқ тарқалган, ҳосилдорликка кучли таъсир этувчи ўғит таркибида 34% соф азот бор. Экинларни экишдан олдин ва ўсиш даврида ерга асосий ўғит сифатида солинади, айниқса ғўза пар-варишида кўп ишлатилади. Аммоний нитрат юқори гигроскопик хусусиятга эга бўлганлиги сабабли сақдаш пайтида нам тортиб қотиб қолади. Шунинг учун у нам ўтказ-майдиган қопларда қуруқ биноларда сақланиши керак. Аммоний нитратнинг нам ютиши ва қотишини камайтириш учун унга турли хил моддалар қўшиб, донадор ҳолда ишлаб чиқарилади. Бу ҳолдаги Аммоний нитрат яхши сақланади. Аммоний нитрат ўғити Чирчиқ, Фарғона, Навоий кимё к-тларида ишлаб чиқарилади (қ. Азотли ўғитлар).