АМИРИ ШИКОР

АМИРИ ШИКОР, ов амири — Туркистон хонликларида сарой мансаби. Маълумки, ов ҳукмдорлар ҳаётида муҳим ўрин тутган. Амири шикор хон ва султонлар овларини ташкил қилиб туриши лозим бўлган. Шикоргоҳ атрофидаги қишлоқларнинг аҳолиси ўз оти, қурол-аслаҳаси билан келиб, хон ва султонларнинг ов қилишига ёрдам беришини ва ундан ташқари уларни қўниб қолганларида қўнар жой, озиқовқат билан таъмин этишни ташкил қилиш Амири шикор зиммасига юкланган.