АМИНОФЕНОЛЛАР

АМИНОФЕНОЛЛАР, аминогидроксибензоллар, гидроксианилинлар — органик бирикмалар. Аминофеноллар мфотер бирикмалар бўлиб, кислота ва ишқорлар билан реакцияга киришиб, туз ҳосил қилади. Уч хил изомери бор. о-А., суюқланиш т-раси 174°, м-А., суюқланиш т-раси 123° ва п-А., суюқланиш т-раси 186°. Орто — ва параизомерлар ҳавода оксидланиб жигарранг тусга киради, метаизомер эса барқарорроқдир. Аминофеноллар нитрофенол ёки нитрофенолларни қайтариш йўли билан олинади. Аминофеноллар олгингугуртли бўёқлар ва азобўёқлар и. ч. да қўлланилади. Бундан ташқари, п-А. «а уларнинг ҳосилалари, мас, метол, амидол фотографияда ишлатилади. п – ва о-А. мўйна ҳамда жун маҳсулотларини, о-А. нинг N-метил ҳосиласи эса сочни жигаррангга бўяшда қўлланилади. м-А. п-аминосалицилат кислота и. ч. да оралиқ маҳсулот ҳисобланади.