АМИНОПЛАСТЛАР

АМИНОПЛАСТЛАР, карбамид пластиклар — синтетик смолалар асосида тайёрланган пластмассалар. А. формальдегид билан аминогуруҳли органик бирикмаларнинг поликонденсатланиши натижасида ҳосил бўлади. Аминопластлар олишда тулдирувчи сифатида бошқа материаллар, мас, ёғоч қипиғи, целлюлоза ишлатилади. Аминопластларни ҳар хил рангга бўяш мумкин. Улардан тайёрланган. (уюмлар кучсиз кислота ва ишқорлар, сурков мойлари, спирт, ацетон, бензол, бензин, керосин ва б. эритувчилар таъсирига чидамли, лекин кучли кислота ва ишқор уларни парчалайди. Аминопластлар электр токини ўтказмайдиган қопловчи кошинлар тайёрлашда, турли буюмларни елимлашда ишлатилади.