АМИДЛАНИШ

АМИДЛАНИШ — карбоксил гуруҳига кирадиган гидроксили (—ОН) нинг амин (—NH2) гуруҳига алмашиниши йўли билан кислоталарнинг амидлари ҳосил бўлиши реакцияси. Ҳайвонлар ва одам тўқималарида аммиакни зарарсизлантиришнинг асосий йўли сифатида физиологик нуқтаи назардан катта аҳамиятга эга. Ҳайвон организмида глутамат кислота билан аспарагат кислотанинг амидланиб, глутамин ва аспарагин ҳосил бўлиши кўпроқаҳамиятли. Амидланиш мураккаб ферментатив жараён бўлиб, унда аденозинфосфат кислоталар энергиясидан фойдаланади. Ацидоз ҳолатларида моддалар алмашинувидан ҳосил бўладиган кислотали моддалар глутами-наза ферментининг таъсирида глутаминдан аммиак ажралиб чикиши ту файли буйракда нейтралланади. У организмда катионларни асраб қоладиган ва шу тариқа қоннинг ишқор резервини камайтирмайдиган ҳимоя механизмларидан биридир.