АМАЛЬТЕЯ — Юпитернинг бешинчи йўлдоши. 1893 й. да америка олими Э. Э. Бернард очган. Сайёрадан узоқлиги 181 минг км; атрофидан тахм. ҳар 12 соат (0,4982 сутка)да доиравий орбита бўйлаб тўла айланиб чиқади. Амальтея катталиги жиҳатидан Юпитер йўлдошлари орасида 5-ўринда туради. Амальтея диаметри 160 км. Ўртача оппозиция пайтида 13-юлдуз катталигида кўриш мумкин.