АМАЗОНАС

АМАЗОНАС, Амазонка — Бразилиянинг энг йирик, лекин аҳоли сийрак штати. Мамлакатнинг шим.-ғарбида. Майд. 1567,9 минг км2, аҳолиси 21,1 млн. киши (1991). Маъмурий маркази ва ягона йирик шаҳри — Манаус. А. асосан Амазонка пасттекислигида жойлашган. Аҳолисининг кўпроқ қисми метислар. Бир қанча индейс қабилалари ибтидоий жамоа даври шароитида сернам ўрмонларда яшайди. Латекс (ёввойи гевея дарахтининг шарбати — каучук), бразилия ёнғоғи ва б. мевалар йиғиш, қимматбаҳо ёғочлар тайёрлаш, ёғочдан хушбўй мойлар олиш Амазонас қишлоқ хўжалигининг асосини ташкил этади. Деҳқончилик суст ривожланган, ҳаммаси бўлиб бир неча ўн минг гек-тарга бир неча хил экин (шоли, маниок, банан ва б.) экилади. Озроқ миқдорда нефть қазиб олинади. Манаусда бир неча саноат корхоналари (ёғочеозлик, гугурт, озиқ-овқат) ва нефтни қайта ишловчи з-д бор.