АЛҚОСИМОВА Одашхон Турғуновна

АЛҚОСИМОВА Одашхон Турғуновна (1957.19.2, Андижон тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Андижон тиллар пед. ин-тининг чет тиллар ф-тини тугатган (1979). 1979 й. дан Қорасув ш. даги 2-мактабда, кейинчалик 6-мактабда инглиз тили ўқитувчиси. Алқосимова ҳаракати билан мактабдаги инглиз тили кабинети ҳоз. замон талаби даражасида жиҳозланган. У ўқувчиларнинг фаоллигини ошириш мақсадида турли мавзуларда инглиз тилида ноанънавий дарслар олиб боради.