АЛЯСКИТ

АЛЯСКИТ — интрузив нордон тоғ жинси; таркибида 5% гача рангли минераллар бўлган гранит. Магматик, баъзан метасоматик йўл билан келиб чиққан. Таркиби кварц (30—35%), калийли дала шпати (30—50%) ва альбит (20% гача) дан иборат. Кристалл-донадор, камданкам порфир тузилишли. Ранги кизил, пушти, оқ, оч кулранг. Дастлаб Аляска я. о. да топилган (номи шундан). Аляскитни камёб ва сийрак ер элементлари конлари б-н боғлайдилар. А. Ўрта Осиё, Кавказ ва Байкал ортида топилган. Қурилишда қоплама безак-тош сифатида ишлатилади.