АЛЯСКА ОҚИМИ

АЛЯСКА ОҚИМИ — Тинч океаннинг шим.-шарқий қисмидаги илиқ оқим, Шим. Тинч океан оқимининг шим. тармоғи, Алеут о. ларидаги шарқий бўғозлар орқали Беринг денгизига киради. Оқим тезлиги 0,9—1,8 км/соат. Сув т-раси февралда 2—7°, авг. да 10—15°. Куросио илиқ оқимлар тизимига киради.