АБДУРАҲИМ НИЗОРИЙ

АБДУРАҲИМ НИЗОРИЙ (1770, Қашқар — 1848, Турфон) — уйғур шоири, хаттот. Қашқар ҳокими Зуҳриддинбек саройида бош мирза бўлган. Қашқар, Хўтан, Учтурфон, Кучор ва Турфон каби ш. ларда мадрасалар қурдирган, адабиёт, санъатга доир асарларни тўплаган. Мактаб ва мадрасалар учун Ҳофиз ва Навоий асарлари асосида «Хўжа Ҳофиз», «Навоий» номли дарсликлар тузган (1805). Уйғур адабиётида биринчи бўлиб тўққиз достон («Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Вомиқ ва Узро», «Чаҳор дарвеш», «Маҳзун ва Гулнисо», «Масъуд ва Дилоро», «Робия ва Саъдин», «Дурр ун-нажот», «Малика ва шоҳ»)дан иборат «Муҳаббат достонлари» туркумини яратган. Ҳар бир достон дебочасида Навоий ҳақида сўзлаб унинг достонларидан намуналар келтирган. Ижодий мероси 20 га яқин достон, 80 дан зиёд мухаммас (40 тачаси Навоий ғазалларига боғланган), бир қанча қисса, қасида ва б. дан иборат. У Навоий, Умар Хайём, Ҳофиз, Бедил шеърларини, «Шоҳнома»ни, «Минг бир кеча»нинг 370 дан ортиқ ҳикоятини уйғур тилига таржима қилган. Навоий куллиётининг Абдураҳим Низорий кўчирган нодир нусхаси Ўзбекистон ФА Қўлёзмалар ин-тида сақланади (инв. № 136).