АЛЮМИНАТЛАР

АЛЮМИНАТЛАР — алюминат кисло-талар (ортоалюминат HjAIOj, метаалюминат НА1О2 ва б.)нинг тузлари, алюминий оксиднинг бошқа металлар б-н ҳосил қилган кимёвий бирикмалари, умумий формуласи R [А12О4] (R—Са, Mg, Sr, Ва, Be ва ҳ. к.). Табиатда энг кўп тарқалган. Ишқорий металларнинг Алюминатлар сувда яхши эрийди. Алюминатлар турли соҳаларда ишлатилади. Мас, натрий A. NaA102 газламаларни бўяшда ишқор сифатида қўлланилади; кальций А. Са (АЮ2)2 тез қотадиган гилтупроқли цементнинг асосий таркибий қисми ҳисобланади; шпинеллардан (айрим II гуруҳ металлар Алюминатлар) оловбардош материаллар и. ч. да ҳамда қимматбаҳо тош сифатида фойдаланилади (яна қ. Алюминий). Ҳоз. вақтда нодир металларнинг Алюминатлар алохида амалий аҳамиятга эга. Улар махсус керамика, лазер ва оптик шишалар, ута электр ўтказувчан материаллар олишда, ядро техникасида ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқларида нодир элементлар оксидларининг ўрнига ишлатиладиган материаллардир.