АЛЮМЕЛЬ — никелнинг алюминий, марганец ва кремний билан ҳосил қилган қийин суюқланувчан қотишмаси. Алюмельнинг таркиби (%да); 1,8—2,5 алюминий, 0,85—2,0 кремний, 1,8—2,2 марганец, қолганлари — никель ва кобальт. А. пирометрияда (моддалар т-расини ўлчашда) термопараларнинг манфий термоэлектроди сифатида ишлатилади. Алюмельдан нихром-алюмель, хромель-алюмель ва б. электр қиздиргичлар тайёрлашда ҳам фойдаланилади.