АЛЬФА-ТЕРАПИЯ — альфа зарралар (радонли ванналар, радиоактив бойламлар ва б.) таъсирида даволаш; нур билан даволашнинг бир тури. А.-т. нерв системаси, эндокрин безлар, юрак-то-мир фаолиятини яхшилайди. Кўпгина курортларда А.-т. қўлланилади.