АЛЬСИФЕР

АЛЬСИФЕР — алюминий — кремний — темир тизимидаги қотишма. Магнит сингдирувчанлик хоссаси юқори. Альсифер таркибида 5,4% алюминий (А1), 9,6% кремний (Si) ва 85% темир (Fe) бўлади. Альсифер магнит жиҳатидан юмшоқ қотишмалар жумласига киради. Альсифердан трансформатор, электр генератори ва электр двигателлар ўзаги тайёрланади.