АЛЬП БУРМАЛАНИШИ

АЛЬП БУРМАЛАНИШИ — асосан кайнозойдаги тектогенез эраси; геосинклиналь обл. ларда вужудга келиб, мезозой ва палеогенда ривожланган. Альп бурмаланиши натижасида геосииклиналлар бурмали тоғларга айланган. Ўша вақтда Альп бурмали тоғлари (А. б. номи шундан) ва Альп геосинклиналь (бурмали) обл. ва б. тузилишлар шаклланди. Альп бурмаланиши Ўрта денгиз ва Тинч океан минтақаларига ажратилган. Ўрта денгиз минтақасига Апеннин, Альп, Карпат, Қрим тоғлари, Катта Кавказ, Помир, Ҳимолай ва б. киради; Тинч океан минтақасига Кордильера, Анд, Камчатка, Куриль, Япония, Филиппин о. ларидаги тоғлар ва б. киради. Альп бурмаланиши даги тоғлар ёш, улар кам емирилган, шунинг учун ҳам ер юзасидаги энг баланд тоғлар ҳисобланади. Альп бурмаланиши шунингдек токембрий, палеозой ва мезозойда кўтарилган тоғларга ҳам таъсир қилган. Бу минтақаларда вулканизм ва сейсмик ҳаракатлар кучлилигидан Альп бурмаланишининг айрим тузилишлари ҳали ҳам ривожланишда.