АЛЬДЕГИДЛАР

АЛЬДЕГИДЛАР, RCHO — молекуласида органик радикал (R) ва водород атоми билан боғланган карбонил гуруҳи (>C=О) бўлган органик бирикмалар. Альдегид гуруҳи (—СНО)нинг қандай радикал билан бирикканлигига қараб тўйинган, тўйинмаган, ароматик ва гетероциклик Альдегидлар бўлиши мумкин. Альдегидларни аташда тегишли органик кислоталарнинг номларидан фойдаланилади. Мас, чумоли кислотага тўғри келгани чумоли альдегид ёки формальдегид, сирка кислотага тўғри келгани сирка альдегид ёки ацетальдегид дейилади. Женева номенклатураси бўйича Альдегидларни аташ учун углеводородлар номи ёнига аль қўшимчаси қўйилади. Mac, HCHO метаналь, СН3СНО этаналь. Баъзи Альдегидлар тасодифий номларга эга; мас, фурфурол А. бирламчи спиртларни оксидлаш, органик кислоталар ҳосилаларини қайтариш ва б. усуллар билан олинади. Улар жуда тез реакцияга киришувчи фаол моддалар ҳисобланади. Реакция пайтида радикалдаги водород атомлари ва карбонил гуруҳдаги кислород бошқа атомларга алмашиниши ҳамда >C=О даги қўшбоғ узилиши натижасида бошқа атомларни бириктириб олиши мумкин. Булардан ташқари, Альдегидлар альдол, кротон ва мураккаб эфир конденсациялари деган конденсацияга учраши мумкин. Альдегидлар осон оксидланади. Улар полимерланиши, яъни бир неча моле-кулалари ўзаро бирикиб, юқори моле-куляр бирикма ҳосил қилиши мумкин. Баъзи Альдегидлар ишқорлар таъсирида Канниц-царо реакцияси деб аталадиган реакцияга киришади. Улар фенолформальдегид смолалар олишда, антисептиклар сифатида, дезинфекциялашда ва б. максадларда ишлатилади.