АЛЬГИНАТ КИСЛОТА

АЛЬГИНАТ КИСЛОТА (лот. alga – сувўт) — кўпчилик ҳужайра пўстида учрайдиган юқори молекулали рангсиз, аморф углевод бирикма. Мол. м. 3500 — 1500 000. Совуқ сувда ёмон, иссиқ сув ва ишқорий эритмаларда яхши эрийди. Ўз ҳажмидан 200—300 марта ортиқ ҳажмдаги сувни ютиш қобилиятига эга. Натрий ва калийли тузлари сувда яхши эриб, ёпишқоқ эритмалар ҳосил қилади. Альгинат кислота ва унинг тузлари эмульсия ва суюқликларни қуюлтиришда, музқаймоқ и. ч. да гель ҳосил қилувчи компонент сифатида ва б. мақсадларда ишлатилади.