АЛЬБЕРТА — Канада жан.ғарбидаги провинция. Майд. 661,2 минг км2. Молиси 2,5 млн. киши, шаҳар аҳолиси 70% (1991). Маъмурий маркази — Эдмонтон ш. А. нинг катта қисми ясси ва тўлқинсимон баланд текислик (бал. 1000 м гача) дан иборат. Жан.ғарби — Қояли тоғлар. Ўрмон-дашт ва дашт ўсимликлари ўсади. Шим.-ғарби — игна баргли ўрмонлар. Хўжалигида йирик фермаларнинг салмоғи катта. А. Канадада етиштириладиган буғдой, сули, арпа ва қанд лавлагининг анча қисмини беради. Канадада чиқариладиган нефть, газ ва кўмирнинг ҳам кўп қисми Альбертадан қазиб олинади. Кўмир конлари (захираси 228 млн,т)дан 19-а. ўрталаридан бошлаб фойдаланилади. Энг катта нефть конлари: Пембина, Редуотер, Ледюк-Вудбенд; газ конлари асосан жан. да. Нефть ҳайдаш ва нефть кимёси саноати ривожланган. Ишлаб берувчи саноат тармоқларидан озиқ-овқат саноати ривожланган. Асосий саноат марказлари: Эдмонтон, Калгари, Медисин-Хат. Альбертанинг марказий ва жан. қисмида Канадани кесиб ўтадиган 2 т. й. бор. Эдмонтон — Фэрбенкс автострадаси Альбертани Аляска билан боғлайди. Альбертадан Канаданинг Ванкувер, Торонто, Монреаль ш. ларига ва АҚШ га нефть ва газ қувурлари ўтказилган.