АЛФЕР

АЛФЕР (алюминий ва лот. Ferrum — темир) — асосан темир ва алюминийдан иборат қотишма. Таркибида — 13% алюминий (А1) бор, қолгани темир (Fe). Магнитострикцион хоссаларга эга бўлган магнит жиҳатдан юмшоқ қотишма ҳисобланади. Электроакустик (магнитострикцион) ўзгартиргичлар тайёрлашда ишлатилади.