АЛТУНИН Степан Титович

АЛТУНИН Степан Титович (1904.20.7, Россия, Самара вилояти Клявлин тумани — 1959.14.12, Тошкент) — инженергидротехник, Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси (1956), техника фанлари д-ри (1948), проф. (1949), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ирригатор (1949). Москва сув хўжалиги инженерлари ин-тини тугатган (1931). Ўрта Осиё ирригация и. т. ин-тида катта илмий ходим ва дарёлар оқимини тартибга солиш гуруҳи раҳбари (1934—42). Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлигида катта инженер ва и. ч. тадқиқотлари гуруҳи раҳбари (1944 — 46). Ўзбекистон ФА Иншоотлар ва қурилиш материаллари ин-тининг гидротехника сектори раҳбари (1946 — 56). 1956 й. дан Ўзбекистон ФА Сув муаммолари ва гидротехника ин-тида лаб. раҳбари. Манбалардан сув олиш бўйича янги конструкциялар яратди ва уни жорий қилди.