АЛОҚА МАРКАЛАРИ — почта хабарларини юбориш учун хизмат ҳақи тўланганлигини кўрсатувчи, почта бошқармаси чиқарган пуллик белгилар. Почта ҳақи тўлаш белгиларига почта маркаларидан ташқари, марка босилган конвертлар ва почта карточкалари ҳам киради. Ўзбекистон мустақиликка эришгандан сўнг мамлакат ҳаётига доир турли мавзудаги Алоқа маркалари ишлаб чиқарилмоқда (қ. Филателия).