АЛОУДДИН КАЙҚУБОД

АЛОУДДИН КАЙҚУБОД (7-1236) Салжуқийлар ҳукмдори (1219 йдан). Алоуддин Кайқубод даврида салжуқийлар юксак сиёсий қудратта эришган. Алоуддин Кайқубод 1220 й. Венеция билан савдо битами тузган; унга кўра, венециялик савдогарларга катга имтиёзлар берилган. 1222 й. Қримга юриш қилган. Унинг ҳукмронлиги даврида илм-фан, адабиёт ва санъат ривожланган. Кўния, Қайсария ва б. шаҳарларда Алоуддин Кайқубод қурдирган карвонсарой, сарой ва қалъалар сақланиб қолган.