АЛ-МУВАҲҲИДУН

АЛ-МУВАҲҲИДУН — Шим. Африкадаги сулола ва давлат номи (1146—1269). Ал-муваҳҳидун давлати Ал-Муробитун билан кураш жараёнида вужудга келган. Абдулмўмин ҳукмронлиги пайтида 1161 й. га келиб Ал-муваҳҳидун давлатининг ҳудуди анча кенгайган. Реконкиста даврида А. давлати парчаланиб кета бошлаган.