АЛЛЮВИЙ

АЛЛЮВИЙ (лот. alluvio — оқизиқ) , аллювиал ётқизиқлар — оқар сувлар (дарё, ирмоқ ва б.) билан оқиб келиб тўпланган ётқизиқлар. Аллювий дарёларнинг ўзани, қайир қисми ва водийдаги террасаларни ҳосил қилади; кўпгина континентал чўкинди формацияларнинг шаклланишида муҳим роль ўйнайди. Аллювиал ётқизиқпар қалинлиги сув оқимининг катта-кичиклигига боғлиқ; катта текисликлардаги Аллювийнинг қалинлиги 10—20 метрга, кенглиги эса бир неча ўн км гача боради. Бу ётқизиқлар юқори унумдор ҳар хил тупроқлар (ўтлоқи, ўтлоқи-ботқоқ ва ботқоқ) учун она жинс бўлиб хизмат қилади. Аллювиал ётқизиқлардан ташкил топган ҳудудлардан қ. х. да кенг фойдаланилади. Қум-қумоқли ва шағалли аллювийдаги тупроқларда ўрмон дарахтлари ўстириш ва боғдорчиликни ривожлантириш, қумоқ чўкиндили қайир ва аллювиал террасаларда эса вўза, сабзавот ҳамда ем-хашак экинларини етиштириш мумкин. Аллюви-ал ётқизиқлардаги тупроқлар унумдор бўлишига қарамай ўғитларга, айниқса, калийли ўғитларга жуда талабчан.