АЛЛОГЕНЕЗ

АЛЛОГЕНЕЗ (юн. allos — бошқа ва genesis — келиб чиқиш, пайдо бўлиш) — организмлар гуруҳи эволюциясининг йўналиши, ўзаро яқин турларда тузилишнинг умумий даражаси ўзгармасдан сақланган ҳолда бир хилдаги хусусий мосланишларнинг бошқаси билан алмашинуви. Аллогенез яшаш муҳити ўзгарганида, мас, қуруқ муҳит нам муҳит билан алмашганида (алломорфоз, яъни идиоадаптацияш) пайдо бўладиган адаптив ўзгаришдан иборат. Аллогенезда бир хил органлар ривожланиб ихтисослашади, бошқалари ўз аҳамиятини йўқотиб редукцияга учрайди. Шунинг билан бирга онтогенезнинг барча босқичлари ҳам қайта қурилади.