АЛЛЕЛЛАР

АЛЛЕЛЛАР (1—2-диенлар) — қўшбоғи кетма-кет жойлашган диен углеводородлар. Энг оддий вакили — аллен гази (СН2=С=СН2)нинг суюқланиш т-раси — 136,2°, қайнаш т-раси — 34,5°, У натрий иштирокида қиздирилганда изомерланиб, метилацетилен СН3— CsCH ҳосил бўлади. Оддий Аллеллар осон полимерланиб, циклобутан ҳосилалари олинади.