АЛЛЕГРО (итал. allergo — қувноқ, хушчақчақ) — мусиқада:
1) тез суръат; 2) шу суръатда ижро этиладиган мусиқа асари ёки унинг қисми. Одатда соната, квартет, симфония ва б. нинг 1-(баъзан, 4 ва б.) қисми. Соната А. си — сонатасимфоник туркуми бош (биринчи) ёки сўнгги қисмининг мумтоз тузилмаси (қ. Соната шакли). Ўзбекистон композиторлари асарларида кенг ишлатилади. Мас, Ик. Акбаровнинг «Шоир хотирасига» поэмаси, Р. Ҳамроевнинг 1-симфонияси (1-қисм), «Мафтунингман» кинофильмида Шариф қўшиғи (М. Бурҳонов) ва б. ; балетда:
3) жадал ижро этиладиган машқлардан тузилган мумтоз раке машғулотининг бир қисми. Турли айланишлар ва сакраш малакасини такомиллаштиришга ёрдам беради;
4) Европада сакрама ва оёқ учида юриш ҳаракатларига асосланган мумтоз ракс. Барча жўшқин рақслар Аллегро суръатида яратилади.