АЛЛЕГРЕТТО (итал. allegretto, allegi – онинг кичрайтирилган шакли) — мусиқада:
1) ўртача тезликдаги (аллегрога нисбатан секинроқ) суръат;
2) шу суръатда ижро этиладиган мусиқа асари ёки унинг қисми. Ўзбекистон композиторлари асарларида, кўпроқ, суръат сифатида ишлатилади: Ик. Акбаровнинг 1-квартети (1-қисми) ва 3-квартети (2-қисми), С. Юдаковнинг «Майсаранинг иши» операсидаги Ҳидоятхон қўшиғи ва б.