АЛЛЕ

АЛЛЕ (Allais) Морис (1911) — француз иқтисодчиси, иқтисодий назариядаги неолиберал йўналиш вакили, проф. (1944). 1954 й. дан Илмий тадқиқотлар миллий марказида илмий ходим. Иқтисодиётда давлат томонидан дастурлаштиришни хусусий корхоналарнинг рақобати билан бирга қўшиб олиб боришга асосланган «рақобатли режалаштириш» ғояси асосчиси. Алле давлатнинг иқтисодиётга ҳаддан ортиқ аралашувига қарши чиқади. Бу ҳол, унинг фикрича, ижтимоий воситаларни беҳуда сарфлаш, эркинликларни чеклаш ва б. салбий оқибатларга олиб келади. Иккинчи томондан, у чекланмаган рақобат эркинлиги тамойилини амалта оширишга ҳам қарши чиқади, чунки бу тамойил монополияларнинг пайдо бўлиши, сўнгра уларнинг ҳукмронлигига олиб келади. «Рақобатли режалаштириш» ғояси эса мувозанат вазифасини бажариши мумкин. Илмий ишлари бозорлар назарияси, моддий ресурслардан самарали фойдаланиш ва б. масалаларга бағишланган. Нобель мукофоти лауреати (1988).